

Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча ҳам Англия клубида юқори баҳоланадиган ўйинчи ҳисобланади, аммо Германия терма жамоаси хавбеки мерсисайдликларнинг устувор мақсадлари рўйхатида Скотт ва Камарадан пастроқда жойлашган.
Август ойи охирида Камаранинг "Челси"га ўтишга яқин экани хабар қилинган эди. Бироқ лондонликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўтишни амалга оширишга улгуришмади.



