UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  3 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади Янгиликлар

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Ал Айн" ўйинидан сўнг "темирйўчилар" бу йилги Осиё чемпионлар лигасини тарк этишди.

Сафарда бу жамоа билан 0:0 ҳисобини қайд этиб қайтган "Локо" Тошкентда кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, ушбу натижадан сўнг кўпчиликнинг кўнгли хира бўлгани бор гап, аммо нима ҳам дердик, бу - футбол ва бунда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. Энг муҳими шуки, "Локомотив" бошини тик кўтарган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.

"Локо" ўзи иштирок этган барча ўйинларда характер кўрсата олди. Бунинг учун футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат айтсак арзийди. Лекин кечаги беллашувда йўл қўйилган баъзи бир хатолар туфайли жамоа мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, клуб ўз тарихида янги саҳифа очди. "Локомотив" ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди, ҳатто чорак финалга қадар етиб келди. Бунақаси клуб тарихида биринчи бор рўй берди. Қолаверса, бу йилги ОЧЛда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа ҳам айнан "Локомотив" бўлди.

"Темирйўлчилар" мусобақада 10та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида мағлуб бўлишмади (учта ғалаба, олтита дуранг). Аммо биргина мағлубият "Локомотив"ни мусобақани тарк этишига олиб келди. "Локомотив" бу йил ОЧЛ гуруҳидан чиққан ягона ўзбек клуби бўлди ва бу ҳам Осиё эътиборига тушди. Мана шу натижа туфайли барчага раҳмат айтсак арзийди.

Ҳаёт эса давом этади ва клубимиз бор эътиборини навбатдаги ўйинларга қаратади. Ҳали олдинда "локочилар"ни миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари кутмоқда. Бўлажак беллашувларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. "Локомотив" ўзининг кейинги учрашувини олий лига доирасида 17 сентябрь куни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика