UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ! Янгиликлар

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ!

28 йилдан бери ўтказиб келинаётган "Ҳамюртлар Кубоги"нинг финалчилари аниқланди!

Бугун нақд 54(!)та жамоа қатнашган хотира турнирида иштирокчилар сони нафақат мусобақа тарихида, балки юртимизда ўтказиладиган болалар турнирлари орасида ҳам рекорд даражага чиққан "Ҳамюртлар Кубоги" ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Ярим финал учрашувлари олдидан ҳал қилувчи ўйинларга етиб келган тўрт жамоа расмийлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернатининг майдонида бўлиб ўтган ярим финал баҳслари анчагина қизиқарли кечди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, Олмалиқнинг БЎСМ ва Қибрайнинг "Қибрай-1" жамоалари ўртасидаги учрашув томошабоп ўтди. Гарчи беллашувда қибрайлик ёш футболчилар ғалаба қозонган бўлсада, ўйин давомида устунлик олмалиқликлар тарафида бўлди. Руслан Гамадеев шогирдлари ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлган беллашувнинг катта қисмида рақибидан устунлик қилишди. Дарвозани ишғол қилиш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди. Аммо омад келмаса қийин экан. Аксинча, қибрайлик болалар деярли ҳар бир ҳужумдан унумли фойдаланишди ва финалга йўл олишди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса, Тошкент вилояти терма жамоаси Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернат тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқишди. Биринчи ярим финал ўйинидан фарқли равишда бу сафар майдонда устунлик қилган жамоа ғалаба қозонди. Амалда мезбон ҳисобланган янгийўллик болалар вилоят термасига нисбатан мазмунли ўйин намойиш қилди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эртага мусобақанинг финал ва учинчи ўрин учун учрашувлари ўтказилади. Айтиш керак, мусобақанинг ёпилиш маросимида бир қатор расмийлар иштирок этиши кўзда тутилган. Қолаверса, марҳум "пахтакорчилар" - Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Олим Ашировнинг хотираси учун ўтказилаётган мазкур мусобақанинг ёпилиш маросимига Жанубий Корея республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг расмий вакили ҳам қатнашишини билдирган.


"ҲАМЮРТЛАР КУБОГИ - 2017"

Ярим финаллар    

БЎСМ (Олмалиқ) - "ҚИБРАЙ-1" (Қибрай) - 1:3 (0:2)

Бош ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Қанот ҳакамлари: Равшан Мавлонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Аҳрор Усмонов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: С.Худойназаров, 3 - 0:1. С.Худойназаров, 18 - 0:2. М.Собиров, 45-пенальтидан - 0:2. А.Салимов, 48 - 1:3.


ЯФМИ-2 (Янгийўл) - ТОШКЕНТ вил.т.ж. - 2:0 (2:0)

Бош ҳакам: Равшан Мавлонов.

Қанот ҳакамлари: Аҳрор Усмонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: Шокир Шарифжонов, 7 - 1:0. Диёрбек Мамадалиев, 20 - 2:0.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика