UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  2 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  11 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  10 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  4 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  4 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0

Ҳамиджон Актамов: “Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаяпмиз” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаяпмиз”

Олий лига саккизинчи туридан жой олган “Насаф” — “Қизилқум” учрашуви (2:0) тугагач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
—Бугун учрашувда ўз дарвозамиз тўридан тезкор гол ўзказганимиз режаларимизни бузиб юборди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Қолаверса, тажрибали ҳимоячи Алишер Юсуповнинг кутилмаганда жароҳатлангани туфайли  мажбурий ўзгаришни амалга оширдик. Гарчи, ютқазган бўлсак-да, йигитлар майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Хатолар ва нуқсонлар йўқ эмас. Биз ишлашда давом этамиз.

Афсуски, таркибимиздаги легионерларнинг барчаси бирдек ишончимизни оқлай олмаяпти. Фақатгина Вячеслав Шевченкони айтмаганда, қолганлари билан жиддийроқ гаплашиб олишимиз зарурга ўхшаяпти. Мухлислар ва жамоамиз хомийлари олдимизга катта талабларни қўймоқда. Шунга муносиб бўлишимиз лозим. Балки, давралар оралиғигача айрим легионерлар хизматидан воз кечармиз?!

Бундан уч йил аввал “Қизилқум” футбол клубини қабул қилиб олганимда,  жамоа чемпионат жадвалининг охирги поғонасида эди. Ҳозир эса футболчиларимиз мамлакатимиз етакчи клублари билан тенгма-тенг ўйнашга интиляпти. Шуни унутмаслик керакки, ҳеч бир клуб чемпионликни ёки катта ғалабаларни осонликча қўлга киритмайди. Мураббийлар штабимиз ва жамоа аъзоларининг аҳиллиги эвазига натижаларни яхшилашга интиляпмиз. Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Селекция борасида ҳам жиддий режаларимиз бор. Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллаяпмиз.

Ҳамза Каримов ҳамда “Насаф” мавзуси охирги пайтда жуда кўп гапирилмоқда. “Насаф” жамоаси шаъни хусусида фақат илиқ фикрлар айтишим мумкин. Футбол клубимиз веб-сайтида ҳам ортиқча гаплар ёзилмаган. Ҳамза Каримов билан ўтган мавсум охирида оғзаки келишувга эришганмиз. Аммо футболчи жароҳатим бор, тузалсам майли жамоангизда ўйнайман деганди. У эркин агент бўлгач, виза масалаларида муаммолари борлигини эшитдим. Амалда у клубимиз билан шартнома имзоламаган бўлса-да, аввало инсонийлик нуқтаи назаридан унга ёрдам қўлини чўздик, холос. Ҳаммаси ортда қолди. Ҳамза Каримов куни кеча Германияда жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтаб келди. Ҳар қандай вазиятда бу каби моҳир футболчиларга кўмак беришни ўз бурчим, деб биламан.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика