Ашраф Хакими ПСЖ - "Бавария" ўйинига 4 та сўз билан изоҳ берди

Aslanov Jasurbek
29 апр 2026, 13:21
"Пари Сен-Жермен" ҳимоячиси Ашраф Хакими ЕЧЛ ярим финали илк баҳсида "Бавария" устидан қозонилган ўта қийин ғалабадан (5:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Париждаги "Парк де Пренс" стадионида кечган голларга бой учрашувдан кейин марокашлик футболчи ўзининг "X" (собиқ Twitter) саҳифасида қисқа хабар қолдирди:

"Иш ҳали тугагани йўқ", — деб ёзди Хакими.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://x.com/AchrafHakimi