UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Ла Лига. "Бетис" "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди. Антони кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол урди  1 03:00А Серия. "Ювентус" Консейсаунинг ягона голи эвазига "Интер"ни мағлубияга учратди  8 00:35Рубен Аморим: "Мени жадвалдаги ўрнимиз ташвишга соляпти. Мағлубият – дунёдаги энг ёмон туйғу"  5 00:10А Серия. "Рома" меҳмонда "Парма" устидан ғалаба қозонди. Шомуродовнинг ажойиб паси рақиб футболчиси четлатилишига сабаб бўлди  93 23:49Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси CAFA мусобақасида кумуш медални қўлга киритди  0 23:45"Реал" соврин ютмаса, Карло Анчелотти истеъфога чиқади  7 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Тоттенхэм"га ютқазди ва 15-ўринга тушиб кетди  20 23:08Кай Хаверц жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди  0 22:40Санжар Турсунов футболчилик фаолиятини якунлади  22 22:40U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезия устидан ғалаба қозонди, Ўринбоевдан гол ва голли узатма!  0 22:10Феликс Санчес: "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижалар қайд этмоқда"  6 21:56"Реал" эффекти. Испания футбол федерацияси ҳакамлик тизимида катта ўзгаришлар қилмоқчи  34 21:25Фарҳод Нишонов: "Жиддий ўйинлар ҳали олдимизда"  4 21:10АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Трент Жеррарднинг рекордини янгилади  1

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..." Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."

Бугунги куннинг асосий мавзуси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номини аниқлаш бўлиб турибди.

Спорт принциплари бўйича айни пайтда "Хоразм" бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган. Тошкентда йиғин ўтказаётган "Хоразм" бугун "Динамо"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг жамоа устози Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Қишки йиғиндаги биринчи назорат учрашувидан қандай хулосалар олинди?

- Бу таркибда майдонга тушганларнинг катта қисми ёшлар, хоразмлик йигитлар ҳисобланади. Уларни кўриб олдик.  Бу ўйинда турлича таркибни синовдан ўтказдик деган бўлардим. 

- Ҳаким Қаюмович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Режа асосида йиғинларни давом эттирмоқдамиз. Таркибга имкон қадар Суперлигада ўйнаган, тажрибали футболчиларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. Энди мавсумни қаерда бошлашимиз тўлиқ аниқ бўлса шунга қараб яна ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритишимиз мумкин.

- Биринчи йиғин Хоразмда ўтказилди ва унда кўп маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтди. Бу яна давом этаётганини кўришимиз мумкин...

- Декабрь ойида ташкил қилган йиғинимизда кўплаб ёшлар жамоамизда шуғулланди. Юқорида айтганимдек Суперлигада иштирок этадиган бўлсак табиийки таркибимизни кучайтириш керак бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада иштирок этиши бўйича ҳаракатлар қандай кетяпти?

- Хоразмлик мухлислар Суперлигани соғинишган. Элитада қатнашадиган бўлсак ишқибозларимизга катта байрам бўларди. "Хоразм" аввал ҳам Суперлигада ўйнаган ва ўшанда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрган. Клубимиз раҳбарлари барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. Таркиб, майдон, инфратузилма борасида ишлар олиб борилаётганини айтишим мумкин. 

 - Хорижда йиғин ўтказиш учун қайси мамлакат танланмоқда?

- Бу устида ишлаяпмиз. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб Туркия йиғинини мўлжаллаб турибмиз. Фақат ундан аввал Тошкентда яна битта йиғин ўтказамиз. Таркибни 90 фоизга аниқлаштириб олган ҳолда хорижга йўл олишимиз мумкин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 янв 23:06:06
Rasul M
Menimcha Babayan bir yolini topsa kerak axir u juda zor murabbiy va Pro ligada ishlashga rozi bolmasa kerak shuning uchun xam Menimcha Lokoni Superligada qatnashishi oldindan malum bolgan qolgan İshlar rasmiyatchilik xolos Lekin Xorazm qatnashsa zor bolardi tugrisi
   
09 янв 10:11:08
Жалоладдин Мухаммадович✈
Abdulboyis Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локомативни супер лигада уйнаши спорт принсипларига тугри келмайди.
Умуман йўқотиб ташлаш керак Локон бошқа бир вилоятга беош керак. Умуман мухлис йўқ бор бўсаяам суний
   
08 янв 23:11:32
Abdulboyis Karimov
Локомативни супер лигада уйнаши спорт принсипларига тугри келмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика