UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью Янгиликлар

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью

Яқинда сайтимизда ўз вақтида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон" клубларида тўп тепган ҳужумчи Отабек Ҳайдаровнинг ҳакамлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ айни пайтда ушбу футболчи Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида тўп тепмоқда. Хўш нима учун футболчи қарорини ўзгартирди? Шу ва бошқа бир нечта саволлар билан Отабек Ҳайдаровга юзландик. 


- Ўтган мавсумда "Турон" сафида ўйнаб жамоа билан Про лигага йўлланма олдингиз. Бироқ июнь ойида ҳакамликни бошлаганингиз ҳақида хабарлар чиқди.  Ростдан ҳам катта футболни якунлаб ҳакамликка ўтганмидингиз? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум якунларига кўра "Турон" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. Шундан сўнг Малдив чемпионати вакилидан таклиф бўлгани учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Бунинг айрим сабаблари бор. Декабрь ойида Малдивга етиб бордим. 3 ой яхши ўйнаб юрдим. Кейин эса жароҳатлар кўпайиб кетди. Шундан сўнг фаолиятимни тугатиш мақсадида уйга қайтдим. Ҳакамликка ўтганим рост. 

- Қарорингизни ўзгариши нима билан боғлиқ? Ҳакамлик қийин, энг кўп танқидлар, эътирозлар остида қоладиган соҳа ҳисобланади...

- Ростдан ҳам ҳакамликка ўтдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин билдимки жуда оғир касб экан. Ҳамма футболчилар, мураббийлар айниқса мухлислар нафрат кўзи билан қарашни бошлашди. Бу ҳолат менга тўғри келмаслигини тушуниб етдим. Ҳакамлик соҳасида ишлаётган ҳаммага сабр-тоқат тиладим. 

- Эшитишимизга қараганда айни пайтда катта футболга қайтгансиз ва Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида ўйнаяпсиз...

- Ушбу клубда олдин ҳам тўп тепганман. Менга бегона эмас. Биринчи маротаба ўйнаётганим йўқ. Худога шукур ҳозирда ҳаммаси яхши. 

- "Турон" жамоасининг бу йил Суперлигадаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- "Турон" жорий мавсумда биринчи маротаба Суперлигада қатнашмоқда. Фикримча омад етишмаяпти. Боиси ҳар бир учрашувда жуда яхши ўйнашмоқда. "Турон", "Қўқон-1912" иштирокидаги ҳамма ўйинларни кўриб бораман. Ғалабалар ҳам бўлади. Уларга омад ва зафарлар тилайман. 

- Фарғонадаги барча жамоада ўйнагансиз. "Нефтчи" Про лигада, "Қўқон-1912" ва "Турон" пастки ўринларда юрибди. Барибир ҳамма натижага қараб баҳо беради. Сизнингча Фарғонада футбол пасайганми?

- Йўқ, пасайган дея олмайман. "Нефтчи"нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда улар жиддий кураш олиб бормоқда. Худо хоҳласа жорий йилда элитага қайта олишади. "Турон" ва "Қўқон-1912"га юқорида айтганимдек омад етишмаяпти. Яйпандаги футболга бўлган эътиборни кўриб одамни ҳаваси келади. Бу клублар ўз сўзларини айтишларига ишочим комил. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика