UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04ЛаЛига. "Барселона" - "Мальорка". Асосий таркиблар маълум!  2 22:57А Серия. "Рома" "Интер" майдонида иродали ғалабага эришди  5 22:45А Серия. "Эмполи" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  2 22:35Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"  3 22:29Olamsport: Баҳодир Жалоловнинг рақиби маълум, Ҳасанбой кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  0 22:05Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"  40 21:45Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. Highlights  12 21:31Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"  34 21:13А Серия. "Интер" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилмоқда  31 20:51"Навбаҳор"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси якунланди  63 20:35Coca Cola Суперлигаси. Тошкентдаги анъана давом этади. "Бунёдкор" чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди  342 20:04ҚПЛ. Одилбек Абдумажитов гол урган ўйинда "Ордабаси" уйда "Атирау"ни мағлуб этди  2 19:40АПЛ. Харри Кейн сафарда 100та гол урган биринчи футболчига айланди   1 19:17"Арсенал" "Ювентус" хавбеки билан шартнома тузмоқчи  0 18:58Мусиала "Бавария"даги инқироз ҳақида гапирди  0

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак Янгиликлар

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак

Суперлиганинг дяерли ҳар туридан кейин мураббийларнинг ҳакамлик ва умуман ҳакамлар ҳақида гапираётгани гувоҳи бўляпмиз.

Осиё чемпионлар Лигасида мураббийлар имкон қадар ҳакамлар мавзусига тўхталмайди. Улар кўпинча ўйин билан боғлиқ савол беринглар дейди. Негаки ҳакамлик ҳақида гапирган мураббийни яхшигина жарима кутиб турган бўлади. 

Бизда эса охирги пайтларда ўйин қолиб ҳакамлар ҳақида гапириш, уларнинг ишидан азият чекиб боши берк кўчага кириб қолгандек ўзини тутиш "мода"га айланди. Қайси бир ўйиндан кейин матбуот анжуманини кузатманг, деярли ҳаммасида бир хил "шаблон" гаплар. Ҳакам ундай қилди, ҳакам бундай қилди, ВАР унақа, ҳакамлик бунақа, буни ўқиб мураббийларимиз шунчалик кучлики, фақат уларнинг йўлига ҳакамлар тўғаноқ бўляпти деб ўйлаб қоласан. 

Аслида ҳам шундайми? Масалан, мен чорасиз қолган мураббийгина айбни ҳакамдан қидиради деб ўйлайман. Машҳур кишиларнинг бир гапи бор: "Ҳакам сизга қарши ўйинни бошқаряптими, катта устунлик билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилинг. Чунки футболнинг бош мавзуси ҳакамлар (ҳакамлик) бўлиб қолмаслиги керак". 

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких жамоаси очко йўқотган ўйинларда фақат ҳакамлар ҳақида гапиряпти. Бугун Рўзиқул Бердиев ҳам ҳакамлар ва ВАР мавзусига тўхталди. 

Энди савол: мураббийларнинг шундан бошқа айтадиган гапи қолмадими? Нима учун биз профессионал футболда ҳалиям кўчада мухлислар бир-бирига айтадиган гапни эшитишимиз керак. Бундан зерикиб кетмадингизми? Ёки журналистларимиз савол беришни билмаяптими? Қалам аҳли ҳам футбол кўрганда ўйин четда қолиб, ҳакамнинг ҳаракатларини кузатиб турибдими? 

Агар журналист касбдошларимиз савол беришни билмай ўтирган бўлса, бу борада ёрдам беришим мумкин. Масалан, мураббийлардан сўранг, жамоангизда жаҳон чемпионатида ўйнашга лойиқ футболчи борми? Ўзбекистон юзини ерга қаратмайди деб кимни кўрсата оласиз? Иш юритиш методикангиз қанақа? Замонавий футбол мураббийи қандай хислатларга эга бўлиши кеарк? Бу саволни бемалол Суперлиганинг 14та клуби бош мураббийларига берса бўлади. Қани ҳамма жавоб бериб кўрсин-чи. Шахсан мен учун жавобини билиш жуда қизиқ.

Бизда эса шундай бўляптики, гўёки ҳакамлик мавзуси бу - глобал муаммо. Сен ҳакамлар ҳақида гапирсанг, ёзсанг, ёки савол берсанг трендга чиқасан. Лекин бу шунчаки арзон ("дешевый") тренд! Ўзбек футболининг шундан бошқа муаммоси қолмадими? Қачон сифатли майдонларга эга бўламиз? Қачон баъзи клублар уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишни бас қилади? Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, терма жамоа сардори "Рома" захирасида чирияпти, кўпроқ шулар ҳақида бош қотиришимиз керак эмасми? 

Энди тасаввур қилинг, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчси захирага михланганидан кейин бошқаларга Европага йўл бўлсин! Европада ўйнамай туриб қанақасига Осиё чемпионатини ютамиз, қанақасига жаҳон чемпионатига чиқамиз? Аслида шулар эмасми глобал мавзулар?

Ҳакамлар марказини ҳакам бўлмаган уч киши бошқарди: Бекзод Арипов, Эркин Бахтиёров ва ҳозирда Лазиз Қўчқоров. Жуда кўпчиликдан эшитдик, булар ҳакам бўлмаган, ҳуштак чалмаган бўлса, қандай қилиб ҳакамларни бошқаради? Мен ўзим ҳам қизиқиб яқинда бир тажрибали собиқ ҳакамдан сўрадим, сиз шунга нима дейсиз деб. У кишининг жавоби нима бўлди биласизми? У киши саволимга савол билан жавоб берди: "Сен ўзинг марказни бошқаришга лойиқ деб қайси ҳакамни кўрсата оласан?" Тўғриси, миямга ҳеч кимнинг фамилияси келмади. "Мана, кўрдингми, йўқ бизда муносиб ҳакам, жавобингни олдинг" - деди собиқ рефери.

Агар биз мунтазам ҳакамлик ва ҳакамлар ҳақида гапиришни давом эттираверсак, ишонинг, бу билан узоққа бора олмаймиз. Яхшиси, ҳамма ўзига жавоб бергани маъқул. Мураббийми - кучли футболчи тарбияласин, ҳакамми - ўйинни яхши бошқарсин, журналистми - маъноли савол берсин. Хуллас футболда ҳамма ўз ишини қилиши керак. 

P.S. Бугун чиққан бир хабар дилни ҳам хурсанд қилди, ҳам хира қилди. "Сўғдиёна" 6 сентябрь куни ОФК Кубогида яна бир учрашув ўтказади. Бу яхши хабар. Лекин ўйиннинг Жиззахда бўлиши юз фоиз аниқ эмаслиги - ёмон хабар. 6 сентябргача ҳеч қанча вақт қолмади. Аммо "Сўғдиёна"нинг ўз мухлислари кўз ўнгида футбол ўйнаши ҳозирча режалаштирилаётгани - мана бу муаммо. Битта стадион ОФК Кубоги (ОЧЛ эмас!) талабига жавоб беролмай қолса, додингни кимга айтасан? 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: -74   

Фикрлар

+26   
18 авг 00:27:28
Mansur
X.Xoliqov kallanga Q...g'im
+17   
18 авг 00:29:29
Футбол номер 1
Санлар кеча Пахтакорга, бугун Суғдиёнага эртага яна кимгадир пахтангни қуйиб юрувирларинг шуни қотирасизлар бошқа мавзу ҳақида гапирмаганларинг маъқул чунки барибир ўхшамайди, ўзбек ҳалқида бир мақол бор, шамол бўлмаса дарахтнинг ўчи қимирламайди деган, шунча мураббийлар, шунча ҳалқ гапиряптими демак хакамларинг ҳам оппоқ эмас, ёки нима кимдир кафолат ёзиб берганми санларга хакамлар ҳатодан холи инсонлар деб, билмай хато қилсаку майли, лекин бўлапники билмаслмкка ўхшамаяптида, яна санга ўхшаганларнинг варатарлик қилишларинг ортиқча
+16   
18 авг 00:40:06
Kelsiyorjuraevt
Xayrulla a asamivning oʻgʻilchasi shekilli
+15   
18 авг 04:26:53
Qunduz amaki 0717
Хайруло сан заказной мақоаларингни бир жойинга тиқ санга ўхшаган лаганбардор маддохла борлиги учунам футболимиз орқага кетвотти ахмоқ сан ривожланиш кушандасисан эээ санга жўрналист деган дипломни берганни...............
+14   
18 авг 00:30:00
SHAXZOD-NASAF
Xayrulla bu sizni fikriz siz bir yaxshilab kuring usha vaziyatni Berdiev tugri aytdi VAR futbolni uldirmoqda siz xamkadbiz Shaxboz Begamovdan surang Vardagi xakamga Asimov nima deganini man uzim Varni tepadida utirgandim yon xakam yugurib keldi penalti deb tskror takror kurildi qulga tekkani siz bir oddiy jurnalistsiz kim kupbpul bersa ushani yaxshilab chiqasiz uyin 90 minut buladi VAR tufayli qancha vaqt sarflandi urtoq Xoliqov xisoblan kuring endi siz qalami utkir insondurdiz lekin futolni f xarfini tushunmaykansiz. Girt maynvozchlikku bu bir Asimov deb viloyat raxbari xam urnidan turib ketdi xammani kuzi kur ekan janob kechirasizu suzga zam muommolarni yoritish.
+11   
18 авг 05:35:05
Azizjon Shodiyev
XayrulloXoliqov xar soim shunaqa axmoqona maqolang bilan chiqasan sanam kuzi ochiq kurla jamiyatindasan
+10   
18 авг 01:24:41
Футбол.
Бу мақола нимаси энди? Нима демоқчи ҳакамлар билган қ*қни есин ҳеч ким эътироз билдиришга ҳаққи йўқ овозинг чиқмасин демоқчими? Ҳатто ўша биз билган кучли бешлик чемпионатларида ҳам гарчи жарима тўласа ҳам ҳакамга эътироз билдиришади. Ҳакамни иши ҳар бир ўйиндан кейин баҳоланади шунга яраша ҳакамлар четлатилган ҳолатлар ҳам бўлган. Биздачи тор доирада ҳал қилинади энг қизиғи жазо олган ҳакам (яъни номаълум муддатга четлатилган ҳакам) тўсатдан кутилмаган (аслида кутилган) ўйинларга қўйилади. Энг кулгили жойи шундаки жазо олган ҳакам оммага ошкор ҳам қилинмайди негадир бир йилдан кейин тўсатдан ошкор қилинган ҳолатлар ҳам учрайди. Ўта сирли чемпионат Суперлигамиз ўта сирли ва ёпиқ ташкилот бу ПФЛ деганлари.
+9   
18 авг 00:35:15
Учқунбек
Хайрулла хеч кимдан пул олмаган. Лекин заказга макола еза оламан демокчи. Еки кимгадир балки кимларгадир екмокчи, мавзу мухокамасида мулозаматнинг мухбирча айерлиги
+8   
18 авг 00:52:02
atamurat
Калланга котагим
+7   
18 авг 05:31:40
Дель Пьеро
Холиков узи кулингдан к...гам кемайдида яна микрафонни олволиб нималарнидир сасийсан! Насаф ни уйнида пенальти бермасликни узи бир махорат! Сан дабба ниманиям биласан!
+7   
18 авг 00:50:38
Metallurg fc
Bu maqoladan keyin xurmatli sudyaga zar chopon kiydirish esdan chiqipti
+7   
18 авг 00:46:55
Safsata
Заказной ми диманда
+7   
18 авг 00:46:17
К.А.А.
Ulugbek Nizomov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xayrulla Xoliqov qancha berishdi bu maqola uchun!!!
Хайрулла бабаяндан канча олдинг заказ макола учун ёки анови диёр аканг заказ бердими
+7   
18 авг 00:41:08
Oybek
Маъколага фикр билдиришгаям арзимесан сан х.х
+7   
18 авг 00:27:00
Ey san k*t chempionat osiyo sanla odammisan paxtakor bilan uyin bulib sudya toza boshqarganida sudyani yeb yutvorib chopvordilaringku sudya adashti dib videolarini tarqattilaringku endi Nasaf bilan uyinda sudya agmkga bosib penaltini bermaganiga srazi otilib chiqib muxlis bunaqa didi xamkam xaqida gapirib chiqyapti ruziqul berdiyev dib yozib chiqasan xayrulla xoliqov qulimga tushsen mazzeni qochirvoraman ishon
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика