"Афсусдаман". Япония мураббийи ЖЧ-2026 стартидаги Нидерландия билан ўйиндан кейинги натижага муносабат билдирди

15 июн 2026, 07:40
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзимэ Мориясу 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида Нидерландия билан ўйиндаги дуранг натижа (2:2) ҳақида фикр билдирди.

"Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман, аммо учрашув давомида икки бор ҳисобда ортда қолган бўлсак-да, футболчилар таслим бўлишмади ва бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилишда давом этишди. Бундай натижа — бир очко — бироз афсусланиш уйғотади, бироқ биз бунга жамоавий меҳнат эвазига эришдик. Ҳимояда вазмин ҳаракат қилдик, кейин эса олдинга фаолроқ ўтишга интилдик. Футболчилар кўрсатмаларни ва биз тайёргарлик кўрган режаларни тўлиқ бажаришди", — дея Мориясунинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›