

talkSPORT нашрининг хабар беришича, футболчилар "МЮ" бош мураббийи постида инглиз Майкл Кэррикни айни пайтда "Астон Вилла"ни бошқараётган Унаи Эмери алмаштиришидан умидвор бўлишган.
Манбанинг маълумотларига кўра, "қизил иблислар"нинг бир қисми Эмерини Почеттинога қараганда кучлироқ мураббий деб ҳисоблайди. Футболчилар айнан испаниялик мутахассис жамоани бошқаришини кутишган эди. Қайд этилишича, "Юнайтед"га тез орада "Вилла" билан янги шартнома имзолаш арафасида турган Эмерини клубни тарк этишга кўндириш жуда қийин бўлган.
Аввалроқ ОАВда "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Монакода учрашув ўтказиб, унда Кэррикнинг тақдирини ҳал қилиши ва Почеттино унинг ўрнига асосий даъвогар эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.



