

"Мен Неймарга мураббийлик қилишни истардим. Мен "Барселона"дан "Бавария"га ўтганимда УЕФА учрашуви бўлиб ўтаётганди ва унинг "Барселона"га ўтиши ҳақида миш-мишлар юрарди, аммо одамлар келишув ҳали тўлиқ ёпилмаганини ҳам айтишаётганди.
Биз у билан бир хонада ўтирдик ва мен уни "Бавария"га ўтишга кўндиришга уриндим. Футбол ҳақида бироз гаплашдик, кейин эса у "Барселона"га ўтишга қарор қилди", — деди Гвардиола Ромариога берган интервьюсида.



