Гвардиола МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
16 дек 2024 08:03
Янгиликлар
Гвардиола МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Манчестер дербисидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Айтиш учун кўп нарса йўқ. Рақиб ҳимояда ақл бовар қилмайдиган даражада яхши ўйнади. Икки мавсумни ҳисоблаганда биз саккизта ўйинда мағлубиятга учрамагандик. Бироқ ҳозир биз жорий мавсумнинг сўнгги 11 та учрашувининг 8 тасида мағлуб бўлдик. Мағлубиятга қайсидир футболчини айблаш нотўғри бўлади.
Ўз айбимиз туфайли голларни ўтказиб юбордик. Натижаларимиз яхши эмас, бугун ҳам яхши футбол кўрсата олмадик. Мен вазиятни тушуниб турибман, бироқ ҳозирдаги ҳолатимиз шундай. Жарима майдончасида эҳтиёткорроқ бўлишимиз керак эди. Боя таъкидлаганимдек, бугун қайсидир футболчининг айби билан мағлуб бўлмадик. Шунчаки биз анча яхшироқ футбол намойиш этишимиз керак», — деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар