Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти
02 авг 2024 17:59
Янгиликлар
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Ҳоланднинг формасидан норозилигини билдирди.
"Эрлинг ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Биз уни хавф остига қўймоқчи эмасмиз. Аммо эртами-кечми у машғулотлар орқали муваффақиятга эришиши керак. Мавсум яқинлашиб қолди. Ҳоланднинг камчиликлари бор, лекин биз уни 3 ҳафта ёки бир ойга йўқотмоқчи эмасмиз. Бу биз учун муаммога айланади", – деди мутахассис.
"Манчестер Сити" айни пайтда мавсумолди тайёргарликни якунламоқда. "Шаҳарликлар" 10 август куни Англия Суперкубоги учун "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар