UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  4 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"

Про-лиганинг 4-тури доирасида "Олимпик-Mobiuz"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар қандай футбол ўйнаш, тўп учун қандай курашиш кераклигини кўрсатди. Бу мағлубиятда мураббийлар штабининг айби катта. Биз ҳар бир тўп учун курашиш кераклигини, майдонга тушгандан кейин ҳеч ким уч очкони шунчаки совға қилиб юбормаслигини яхши уқтира олмаганмиз. Ушбу лигада барча жамоалар бизга рақобат қилиш учун ҳаракат қиляпти. Комбинацияли футбол ва узун паслар орқали ўйин ўртасида адашиб қолдик ва фақатгина қанотдан узатмалар билан тўхтаб қолдик. Ўйинимиз ўхшамади. Пенальтидан гол ура олмадик ва қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Марказий ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик, рақибнинг дарвозабонимиз билан бирга-бир ҳолатга чиқиб беришига ва пенальти ишлашига йўл қўйдик. Ўша муаммо панд берди: вазиятлар ярата олдик, бироқ гол ура олмадик. Ҳатто ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам биз ҳисобни тенглаштиришимиз, балки, ғалаба голини уришга етарлича вазият яратдик. Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар қандай курашиш кераклигини кўрсатишди. Буни рад этиб бўлмайди. Ғалаба биздан кўра уларга муносиброқ эди. 


- Бунга қадар матбуот анжуманида сиз "Локомотив" фақатгина қоғозда фаворит эканлигини айтгандингиз.

- Ҳа, исталган жамоа майдонга тушиб, курашяпти. Ўзидан яхши таассурот қолдиришни истамоқда. Йигитлар ёш, барча ҳаракат қиляпти, қаердадир кимлардир ажралиб турибди. Ҳатто дарвозабонимизга бир неча марта жароҳат етказишди. Футболчиларимиз барчаси осон ўтиб кетади деб ўйлашганди. Бироқ бундай эмас. Натижа адолатли. "Олимпик-Mobiuz" ғалабани ҳақли тарзда қўлга киритди. 

- Урилмаган пенальти ҳақида нима дея оласиз?

- Пенальти лотерея каби бир гап. Гол ура олмадик. Дарвозабон бошқа бурчакка сакради, тўп эса бошқа томонга кетди. Бу исталган футболчи билан содир бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда Шулая пенальтини тепиши керак, у шунчаки гол ура олмади. Шу пенальтидан кейин биз қарши ҳужумда қўпол хато қилдик, кейин пенальтидан гол қўйиб юбордик. Бугун ҳимоячиларимиз қониқарсиз ўйин кўрсатишди.

- Бугун "Локомотив"нинг чап қанот ҳимоясида катта муаммо борлигини кўрдик. Хосров Хананов нега ўйинда иштирок этмади ва Иброҳим Йўлдошевнинг ҳолати қанақа?

- Иброҳим Йўлдошев икки ўйин олдин жароҳат олди. Ҳали у тайёр эмас. Хосров эса оилавий сабаб туфайли учрашувда қатнаша олмади. Козакка яна бир имконият бергандик, бироқ у имкониятдан фойдалана олмади. Ўнг қанотимиздан кўп ҳужумлар уюштираётган бўлсак, чап қанотимизда муаммолар катта. Бу қанотдан жуда кам узатмаларимиз ўтмоқда. Чап қанотдаги ўйинимиз сифатини, ҳужумкорлигини ошириш устида ишлаймиз. Чунки ўнг қанотдан биз кўпроқ вазиятлар яратмоқдамиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика