Пролига. Бугун Бугун 25-турга старт берилади

1 ноя 2026, 10:05
Бугун Пролиганинг 25-турига старт берилади.

Дастаблик ўйин Фарғонада бўлиб ўтади. Унда вилоят дербисида "ФарДУ" ва "Яйпан" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 14:00 да старт олади. "Лочин" Қаршида "Металлург"ни меҳмон қилади. Ушбу баҳс соат 14:30 га белгиланган. "Республика ФА" эса мусобақанинг яна бир етакчиси "Шўртан"га қарши майдонга тушади. Учрашув 16:00 да старт олади. Куннинг сўнгги учрашуви эса 17:00 да бошланадиган "Арал" ва "Ғазалкент" ўйни билан якунланади.

1 ноябрь

“ФарДУ” – “Яйпан”

Бош ҳакам: Алишер Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Республика ФА – “Шўртан”

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдурайимов, Жамшидбек Бакиров

Назоратчи: Азамат Жалилов

Комиссар: Феруз Ғаниев

“Лочин” – “Металлург”

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Аҳроржон Раҳматов, Аҳрор Ҳусанов

Назоратчи: Абдураҳмон Кулдашев

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

“Арал” – “Ғазалкент”

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Владимир Назаров

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia