Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"

Sherzod Nurmatov
16 июн 2025
Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина Женнаро Гаттузонинг Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

"Гаттузо – Италия футболининг рамзи. Мовий ранг у учун иккинчи танадек бўлиб қолган. Унинг мотивацияси, профессионаллиги ва тажрибаси бу ишни энг яхши тарзда уддалаш учун асос бўлади. Мақсаднинг муҳимлигини тушуниб, унга бу таклифни қабул қилгани ва тўлиқ фидойилиги учун миннатдорлик билдираман", – деди Гравина.

Гаттузонинг аввалги иш жойи Хорватиянинг "Хайдук" клуби эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: figc.it