

Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ярим ҳимоячининг янги мавсумга тайёргарлигини юқори баҳоламоқда. Мураббий ва футболчи мунтазам мулоқот қилиб туришади, шахсий суҳбатда эса Компани Мусиалага ҳозирда уни 2024 йилнинг ёзида клубга келганидан бери энг яхши ўйин формасида кўраётганини очиқ айтган.
Клуб базасидаги кундалик мулоқотлар футболчининг ишончини мустаҳкамламоқда: Мусиала мураббийнинг ишончини ва "Бавария" раҳбариятининг қўллаб-қувватлашини ҳис этмоқда. Манбанинг хабар беришича, футболчи клуб режаларида "ўнлик" позицияси учун асосий номзод бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ Мусиала "Хайденхайм"га қарши ўртоқлик ўйинида (2:4) ҳушидан кетган эди. Футболчи майдонга тушганидан бир неча дақиқа ўтиб ўзини ёмон ҳис қилган. Бунгача, 15 август куни 23 ёшли ярим ҳимоячи "РБ Лейпциг"га қарши ўртоқлик баҳсида (3:1) ҳушидан кетганди. Ҳодиса Мусиала гол урганидан сўнг кўп ўтмай, учрашувнинг 83-дақиқасида содир бўлган эди.



