Гиггз Вьетнамдаги футбол академияси директори, Скоулз унга ёрдамчи
13 ноя 2017 23:33
Янгиликлар
Гиггз Вьетнамдаги футбол академияси директори, Скоулз унга ёрдамчи
“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Райан Гиггз Вьетнамда фаолиятини давом эттиради.
Уэльслик 43 ёшли мутахассис маҳаллий футбол академияларининг бири билан шартнома имзолади. У Вьетнамдаги футбол академияси директори бўлади. Райан ўз ишига 20 ноябрдан киришади, деб хабар бермоқда Goal.
Маълумотда келтирилишича, Гиггз ёш футболчилар ҳамда мураббийлар билан бирга ишлайди. Академия қурилиши ва тараққиёти учун хизмат қилади.
Бу академияни дунёдаги энг кўзга кўринган футбол даргоҳларидан бирига айлантириш кўзда тутилган. Бу борада Гиггзга “МЮ”нинг яна бир собиқ машҳур вакили Пол Скоулз ёрдам беради.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар