Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади
08 мар 21:48
Янгиликлар
Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади
Бош ҳакам Феликс Биккель даставвал пенальти белгиламади, бироқ ВАР уни вазиятни қайта кўриб чиқиш учун майдон четига чақирди. Шунда қизиқ ҳолат юз берди. Сабаби: экран ишламаётган эди, у шунчаки ўчиб қолганди. Биккель қоп-қора мониторга қараб турарди.
Маълум бўлишича, мюнстерлик ультрас мухлислардан бири мониторнинг штекерини (электр токидан) суғириб олиб, ВАР ишига саботаж уюштирган. Айни пайтда "Пройссен" ультраслари трибунада шундай ёзувли баннерни кўтариб туришганди: "ВАРни токдан узиб қўйинг".
Суратларда яшил ниқоб таққан гумонланувчининг майдон ичидан трибунага қайтиб сакраётгани акс этган. Айнан шу мухлис ҳақиқатан ҳам ВАР саботажига жавобгарми, нега электр манбаига етиб бориш бунчалик осон бўлган ва нима учун ҳеч ким штекерни қайта уламаган – булар ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳакам видеотасвирларсиз пенальти бўйича қарор қабул қила олмасди – шунинг учун ВАР марказида ўтирган ёрдамчиси ишга киришди.
Вазият кўриб чиқилгач, "Пройссен Мюнстер" дарвозасига пенальти белгиланди ва уни "Герта" сардори Фабиан Ризе аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Учрашувда берлинликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар