Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Оқил Абдубарноев
14 апр 2023
Рафаэл Геррейру Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси ушбу совринни илк бор қўлга киритди.

Геррейру 11 мартдан 8 апрелга қадар Бундеслиганинг сўнгги 4 та ўйинида 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/BVB