"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади
24 фев 12:56
Янгиликлар
"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади
Ушбу қадам чемпионат старти олдидан жамоани тайёрлашнинг муҳим босқичи ва ўйинчиларни янги даражага олиб чиқиш имконияти сифатида кўрилмоқда.
Йиғин доирасида "Ғазалкент" футболчилари барча асосий футбол компонентлари: жисмоний тайёргарлик, техника, ўйин тафаккури, интизом ва жамоавий ишлаш бўйича кенгайтирилган тест дастуридан ўтадилар. Машғулот жараёни Европа ва Россия футболининг таниқли мутахассислари, жумладан, чемпионлик тажрибасига эга бўлган ва юқори даражада ишлаган мураббийлар — Олег Романцев ҳамда Массимо Каррера бошчлигида бўлиб ўтади.
Майдонда футболчилар билан юлдузлар - Лондоннинг "Тоттенхем" клуби собиқ аъзоси Роман Павлюченко, шунингдек, "Спартак"нинг чемпионликка эришган жамоаси сардори Денис Глушаков ўртоқлашадилар.
Футболчиларнинг ҳаракатларини Европа ва Россия клубларининг скаутлари диққат билан кузатиб борадилар, бу эса ўйинчилар учун халқаро майдонда ўзларини кўрсатишга реал имконият яратади.
"Ғазалкент" ФК учун ушбу йиғин шунчаки машғулот эмас, балки ривожланиш учун кучли турткидир: мотивацияни кучайтириш, профессионалликни ошириш, юқори талабларга мослашиш ва Европанинг етакчи клублари назарига тушиш имкониятидир. Футболчилар учун бу беқиёс тажриба орттириш ва катта футбол сари ташланган қадамдир.
Батафсил маълумот: https://elitacademy.uz/
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар