Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди
13 мар 11:20
Янгиликлар
Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди
– Жорий мавсумдаги илк голингиз билан табриклайман. Янги мавсумда ҳам ўтган мавсумдагидек тўпурар Дориевни кўришимиз мумкинми?
– Раҳмат, албатта шунга умид қиламан. Биринчи навбатда, биз ўйинни жуда ёмон бошладик. Буни кутмагандик, лекин олдинга интилдик. Умид қиламанки, кейинги ўйинда бор кучимизни ишга соламиз. "Сўғдиёна"да жамоа янгиланди. Ҳар йили 4 ёки 6 та ўйинчини алмаштирамиз ва бошида мослашиш қийин бўлади. У ерда ҳамма нарса янги. Умид қиламанки, борган сари яхшиланиб борамиз.
– Биринчи бўлимда ажойиб гол урганингизга қарамай, танаффусда захирага олиндингиз.
– Ҳа, оёғимда оғриқ сездим. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.
– Шимолий Македония терма жамоасига чақирилдингиз. Бугунги голингиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари олдидан туртки берадими?
– Ҳа, мен тайёрман. Чақирувдан жуда миннатдорман. Бир ярим йилдан сўнг терма жамоага қайтдим ва у ерда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан.
– ОКМК дарвозасига кўп гол урасиз. Бу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?
– Ҳа, нима десам экан... ОКМКга қарши ўйнашни яхши кўраман. Менга уларнинг услуби ёқади, чунки улар ҳам биз каби очиқ футбол намойиш этишади ва мен бундан завқланаман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар