UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди Янгиликлар

Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди

ПСЖ вингери Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко "Манчестер Сити" спорт директори Угу Виана билан учрашди.

Бу ҳақда Британиянинг "The Sun" нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар француз футболчисининг Англия Премьер-лигаси клубига эҳтимолий трансферини муҳокама қилган. Дембеленинг Париж клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилишига қарамай, уни узайтириш бўйича музокаралар осон кечмаяпти — томонлар ҳозирча келишувга эриша олмаяпти.

Дембеле 2023 йилда 50 млн евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтганди. 28 ёшли футболчи жорий мавсум Париж клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати тахминан 100 млн еврони ташкил этади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
13 мар 19:15:50
mirabzal
дембеле аплда ёколиб колса кере унга лига 1 а сериа бундес лигала тинч
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика