Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
15 июл 2025, 14:38
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо "Ал Насср"га ўтмайди.

Бу ҳақда журналист Майк Макграт хабар бермоқда.

Гарначо Европада ўйнашни хоҳлаётгани маълум бўлди. "Ал Насср" вакиллари ярим ҳимоячи билан боғланди, бироқ у рад жавобини берди.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти футболчига янги клуб излашга рухсат берди.

Гарначо ўтган мавсум манкунианликлар сафида АПЛда 36 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian