"Барселона" ва "Реал" Харри Кейнни сотиб олишга уринган

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 12:06
Испаниянинг "Барселона" ва "Реал" клублари 2026 йилги "Олтин тўп" соҳибига айланган Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Харри Кейнни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган.

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, икки испан гранди ўйинчининг вакиллари билан алоқага чиққан.

"Бу сизни ҳайрон қолдириши мумкин, бироқ шунга кафолат бераманки, ўтган ёзда мавсумолди тайёргарлигининг биринчи қисмида Испания топ-клублари — "Барселона" ва "Реал" Кейн билан боғланишган.

Жавоб эса доим бир хил бўлган: "Раҳмат, лекин биз "Бавария" билан тузилган шартномамизга эътибор қаратганмиз". Ҳеч қандай музокаралар бўлмади, чунки Кейн "Бавария"га содиқ қолишга қарор қилди", — деди Романо ўзининг YouTube-каналидаги кўрсатувда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›