

Футболчи “Галатасарой“ вакиллари билан музокара олиб бормоқда. 34 ёшли футболчига Саудия Арабистонидан ҳам таклиф тушган. Бироқ футболчининг ўзи ҳам Туркия клубига ўтишни истамоқда.
Илякнинг “Манчестер Сити“ билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи якунланган мавсумда 50 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 7 та голли узатма бор.



