UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси "Олмалиқ" билан назорат учрашуви ўтказди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси "Олмалиқ" билан назорат учрашуви ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги термамиз машғулотларга 2 июлдан киришгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний палласига етиб келган. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Олмалиқ" клублари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди. Ўйинда аввалига Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олган эди. Лекин, кейинчалик тажрибали футзалчилардан иборат олмалиқликлар тўртта гол уришди ва ғалабани илиб кетишди.

Назорат учрашуви
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 3:5
Голлар:
Ф.Фахриддинов 2та, Т.Садиров - К.Свиридов 2та, Д.Раҳматов 2та, Т.Садиров (авт.)

Ўзбекистон МТЖ: Рустам Умаров, Шавкат Ибрагимов, Акмал Хазратқулов, Азиз Хушбоқов, Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Ойбек Полвонов, Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов.

"Олмалиқ": Клим Тюгаев, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Илҳом Ражабов, Суннат Куралов, Сирожиддин Маҳмудов, Сарвар Шоаҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган бўлса, "Олмалиқ" 20-30 июль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланмоқда.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика