UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43"Челси" "Ренн" ҳимоячиси билан шахсий шартнома бўйича келишди – Романо  0 10:15Иньеста Африканинг топ терма жамоаси мураббийлар штабига кириши мумкин  0 09:47Хаби Алонсо "Реал"дан кетгандан кейин қайси клубда ишини давом эттириши мумкинлиги маълум бўлди  4 09:31Флик "Барселона"нинг "Реал Сосьедад"га мағлубиятини изоҳлади  6 09:04Sofascore.БААдаги "Ўзбек дерби"сида Шукуров ва Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:42Акаки Шулая ўзига янги жамоа топди  0 08:20Африка Миллатлар Кубоги. Мусобақанинг энг яхшилари аниқланди  1 07:51"Барселона" собиқ футболчиси Қозоғистоннинг "Актобе" клубига ўтди  6 07:25Марокаш бош мураббийи – Сенегалга қарши можароли ўйин ҳақида: "Африка футболи кўриниши жуда шармандали бўлди"  9 03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  116 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  3 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  38 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  2 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  6

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради Янгиликлар

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради

2025 йилги мавсумдан эътиборан Лига аъзолари сафига қўшилган Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборига тушди.

У ўзининг илк уринишидаёқ "Сурхон" ва "Андижон" сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди. 

"Лочин", шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрель куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди. 

Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, "Лочин" ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди. 

Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда VAR тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди. 

Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четида трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда "Лочин" жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради. 

Айни вақтда Лига "Лочин" жамоасининг Про лигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса "Лочин" рақибларини Қаршидаги "Геолог" стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
11 дек 16:27:46
fahr
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
   
11 дек 19:25:35
FANAT FC NASAF_REAL.M
Oradan köp yillar ötib klub rivojlanib ketib universitet boshqa joyga köchirlsaya
   
11 дек 17:24:48
Бахтиёр Ашуров
fahr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
Қаровсиз қолиб кетмаса бўлди. Омадини берсин. Лекин шунақасишаям, битта вилоятга учта жамоа ортиқчалик қилиябди!
   
11 дек 14:58:34
Жамшид Jamshid
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика