UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  124 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон 15-марта Осиё чемпионатига чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз саралашда қўшниларимиз Қирғизистон ва Туркманистон ҳамда Непал билан бир гуруҳда ўйнашди.

Дастлаб Непал билан куч синашган вакилларимиз рақибни осонлик билан таслим қилишди - 14:1. Дилшод Раҳматов бу ўйинда хет-трик, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Даврон Чориев дублга эришишди. Ушбу баҳснинг энг яхши футзалчиси деб Дилшод Раҳматов тан олинди.

Иккинчи турда жамоамиз Туркманистонни таслим қилди - 4:2. Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Илҳом Ҳамроев ва Даврон Чориев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини муддатдан аввал Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бу учрашувда дарвозабонимиз Рустам Умаров энг яхши деб топилди.



Сўнгги турда худди биз каби қитъа чемпионатига чиқиб бўлган Қирғизистон билан гуруҳда биринчи бўлиш учун ўйин бўлди. Деярли ўртоқлик учрашуви мақомидаги баҳсда ҳам Ўзбекистон ғалабага эришди - 4:3. Жамоамиз сафида Давронжон Абдураҳмонов, Константин Свиридов, Машраб Одилов ва Дилмурод Шавкатов гол уришди. Охирги ўйинда Артур Юнусов энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида 15-марта Осиё чемпионатига чиқди. Яъни жамоамиз барча мусобақаларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 14та чемпионатда биздан ташқари Эрон, Япония, Таиланд ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этишган. Эрон ҳамда Қирғизистон ҳам кейинги йилги мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Қолган саралаш гуруҳларидаги ўйинлар энди бўлиб ўтади. Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари 12 ноябрь куни маълум бўлади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси шу пайтгача Осиё чемпионатларида тўрт марта кумуш медалларга эга чиққан. Бу жамоамизнинг энг яхши натижаси ҳисобланади. Икки бор учинчи ва бир марта тўртинчи ўринни қўлга киритганмиз. Бир марта ярим финалда, тўрт бор чорак финалда мусобақани тарк этганмиз. Дастлабки иккита Осиё чемпионатида Ўзбекистон гуруҳда қолиб кетганди.



Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2001 йилги чемпионатда финалга қадар етиб бориб мезбон Эронга 0:9 ҳисобида ютқазган.

Кейинги учта вице-чемпионлик ўз уйимиздаги мусобақаларда қўлга киритилган. 2006 йил финалда Японияга имкониятни бой берганмиз - 1:5. 2010 йилда эса Эронга ютқазганмиз - 3:8. Ниҳоят охирги Осиё чемпионатининг финалида ҳал қилувчи баҳсда Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

Футзал бўйича 15-Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6-18 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси иштирок этади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган қитъа чемпионатларида Эрон терма жамоаси 11 марта чемпион бўлган. Қолган учта мусобақда Япония зафар қучган.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига илк бор Хитой Тайпеи давлати мезбонлик қилади. Бунгача уч бор Ўзбекистон ушбу мусобақани ўзида қабул қилган. Эрон ҳамда Вьетнам мамлакатларида икки мартадан қитъа чемпионати бўлиб ўтган. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика