UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  1 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  22 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига йўл олди.

Бугун тунда терма жамоамиз делегацияси Осиё кубоги финал босқичида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига учиб кетди. Учинчи бор ташкил этилаётган қитъа чемпионатида 12 та жамоа ғолиблик учун паркетга чиқади. Фаррух Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси қизлари «А» гуруҳида мезбонлар – Хитой, шунингдек, Хитой Тайпейи ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

6 май куни Ҳоҳҳот шаҳрида старт оладиган Осиё кубоги мусобақаси 17 май санасига қадар давом этади. Бундан олдинги қитъа кубоги баҳслари 2015 йили Малайзия, 2018 йили Таиланд мамлакатларида ташкил этилганди. 

Аввалги Осиё кубоги финалларида Эрон Ислом Республикаси ҳамда Япония аёллар терма жамоалари куч синашишган ва ҳар иккала финалда форс футзалчиларининг қўли баланд келган. Иккала чемпионатда ҳам бронза медалини Таиланд терма жамоаси бегона қилмаган. 2015 йили таиландликлар 3-ўрин учун курашда мусобақа мезбонлари — Малайзия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса, орадан учи йил ўтиб тайликлар энди ўз уйларида Ветнам терма жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар церийасида доғда қолдирган. 

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг доимий иштирокчиларидан бири саналади. қизларимиз 2015 йилги қитъа биринчилигида гонконг билан дуранг ўйнаб, Малайзия ҳамда Эронга имкониятни бой бериб қўйган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган. 2018 йилги қитъа чемпионатида эса қизларимиз «D» гуруҳида Туркманистон устидан ғалаба қозониб, Эронга ютқазган бўлсада, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. 

Чорак финалда қизларимиз кунчиқар юрт вакиллари – Япония тер ажамоасига ютқазиб қўйгач, мусобақада иштирокини тўхтатган. Бу гал Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатига учинчи марта йўл олаяпти. Фаррух Зокиров бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё кубогига оптимал таркибни олиб кетаяпти деб бўлмайди. Мамлакатимизнинг бир қатор иқтидорли қизлари катта футбол мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олганлиги боис, футзал чемпионатига қўйиб юборилмади. Шундай бўлсада, биз Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирокни кутиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика