UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  0 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  5 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  6 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  14 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20

Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди" Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча Осиё кубогига саралаш босқичи доирасида Туркманистон билан беллашди.

Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз рақибларини 6:2 ҳисобида таслим қилди ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйин финал каби ўтди, чунки бизга ғалаба зарур эди. Қизларимиз буни тушуниб турган ҳолда ўйинга чиқишди. Кўрдингиз ўйин Шойимованинг бенефисига айланиб кетди. Улар ғалабани кўпроқ исташди. Филипиннинг мағлубияти бизни тўплар нисбатида катта фарқ билан ютишимизга ундади. Буни уддалаганимиздан хурсандмиз. Иккинчи ўрин билан Осиё кубогига йўлланма олдик. 

Туркманистонда ҳам имконият бор эди. Шу боис бор кучлари билан ўйнашлари аниқ эди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик футболда ҳам бор. Бунинг устида доимий ишлаш керак. Аввалги учрашувларда мазкур омил панд берганди. Туркманистон билан вазиятлардан фойдаландик. 

Саралашдаги жамоаларимизни билганимизда Австралия, Филиппинни ўзимиз учун асосий рақиб сифатида белгилаб олган эдик. Улар билан ўйинлар қийин бўлди. Баъзи бир қизларимиз футболдан чиқиб футзалга киргани учун тайёргарликка вақтимиз бироз қисқа бўлди. Умумий олиб қараганда Осиё кубогигача вақт бор ва яхши тайёргарлик олиб боришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фарруҳ Зокиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика