UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Лига 1. "Ланс" ўз майдонида "Ницца" билан дуранг қайд этди, Ҳусанов доимгидек ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди  8 21:34Илёс Зейтуллаев: “Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас”  3 21:26Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  12 21:14АПЛ. "Арсенал" "Лестер"га қарши ўйинда 90+2 ва 90+9 дақиқаларда урган голлари эвазига ғалабага эришди  4 21:09"Ростов" — "Акрон". Шерзод Эсанов захирада   0 20:37"Бавария" — "Байер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  3 20:34"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 20:24"Женоа" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 20:11"Аланяспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  1 19:59Палмер рекорд ўрнатди  9 19:39"Реал" собиқ ҳужумчиси: "Ямаль келажакда буюк футболчилардан бирига айланиши мумкин"  6 19:05"Ланс" - "Ницца". Ҳусанов асосий таркибда  2 19:03Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинга борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  89 18:35АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда очко йўқотди  5 18:00Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"  0

Футзал бўйича ЖЧ. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан фойдалана олмади ва мусобақани тарк этди. Марокаш чорак финалда Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан фойдалана олмади ва мусобақани тарк этди. Марокаш чорак финалда

Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичининг марказий учрашувларидан бири Эрон - Марокаш баҳси ўтказилди.

Жаҳон чемпионати 

1/8 финал

Эрон – Марокаш  3:4 

Голлар: Муҳаммадҳусайн Дероҳшони 4', Холид Боузид 7', Софьян Эл Месрар 14', Софьян Эл Месрар 17', Идрис Раисс Эл Фенни 19', Ҳоссеин Таеби 20', Муслим Оладгобад 22', 

Бухоро. "Универсал" спорт комплекси. 17:30.

Эрон (дастлабки бешлик): 1.Моҳаммади Багҳер, 5.Муҳаммадҳусайн Дероҳшони, 8.Муслим Оладгобад, 10.Ҳоссеин Таеби, 12.Салор Агапур.

Захира: 2.Саид Момени, 3.Юсеф Ҳон Сажод, 4.Алиризо Рафиепур, 6.Муҳаммадризо Санги, 7.Али Ҳасанзода, 9.Саид Аҳмад Аббоси, 11.Маҳди Карими, 13.Амирҳоссеин Давуди, 14.Беҳруз Азими.


Марокаш (дастлабки бешлик): 1.Абдулкарим Анбиа, 3.Анас Эл Аййане, 6.Софьян Борите, 10.Софьян Эл Месрар, 14.Идрис Раисс Эл Фенни.

Захира: 12.Муҳаммад Черидоу, 13.Юссуф Бенселлам, 2.Анас Даҳани, 4.Муҳаммад Камол, 7.Исмоил Амазал, 8.Софьян Чарраоуи, 9.Отман Боумезоу, 11.Холид Боузид, 5.Отман Эльдрисс. 


Матнли трансляция

Учрашув якунланди! Марокаш 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди

40. Ҳакам сўнгги дақиқада Марокаш дарвозасига пенальти белгилади. Эронлик футзалчи эса пенальтидан фойдалана олмади.

Учрашув якунланишига нечадир сония қолди.

Вақтни намойиш этувчи мониторлар ўчиб қолди. Шунчаки даҳшат!

38. Марокаш терма жамоаси вакиллари рақибни вақт чўзаётганликда айблашмоқда ва шу сабабли учрашув тўхтатилди.

38. Эронликлар яна бир маротаба хавфли жарима зарбасига эга бўлишмоқда.

ТАЙМ-АУТ! Эрон терма жамоаси танаффус олиш имкониятидан фойдаланишга қарор қилди.

36. Маҳди Каримининг зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

35. Софьян Чарраоуи дарвозабон вазифасини бажариб берди ва тўпни тўхтатиб қолди. 

34. Эрон хавфли жарима зарбасига эга бўлмоқда.

34. Эрон босим қилишда давом этмоқда. Марокаш зич ҳимояланмоқда.

33. Алиризо Рафиепур яхши вазиятдан ўта ноаниқ зарба йўллади.

32. Беҳруз Азими икки нафар футболдан қочиб зарба йўллади. Зарба эса ноаниқ.

29. Беҳруз Азимидан кучли зарба, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

27. Маҳди Каримидан ноаниқ зарба.

23. Марокаш терма жамоаси қизил карточка сўраб VARга мурожаат қилишди, аммо четлатиш бош ҳакам томонидан қаноатлантирилмади.

22. ГОЛЛЛЛ!!!! Эрон ўйинга қайтди. Мусли Оладгобад кучли зарбаси билан дарвоза бурчагини пойлади ва ҳисобни 3:4 кўринишга келтирди.

20. ГОООЛЛ!!!! Ҳоссеин Таеби ҳисобни қисқартирди.

20. Эрондан дастлабки хавфли зарба, аммо рақиб дарвозабони ўз ўрнида.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Марокаш Эронни янчиб ташламоқда.

19. ГООООЛЛЛ!!! Эронликлар паркетда йўқдек гуё. Софьян Боритенинг ҳаводан боши билан узатган пасини Идрис Раисс Эл Фенни "Ибрагимович" услубида дарвозага "михлаб қўйди"

19. Марокашдан қарши ҳужум, аммо зарбага аниқлик етишмади.

18. Эрон бурчак зарбасини амалга оширди. Саид Аҳмад Аббоси йўллаган якуний зарба эса ноаниқ.

17. ГОООООЛЛЛ!!! Эрон дарвозабонининг хатосидан сўнг Марокаш ҳисобни йириклаштирди. Ноаниқ пасга биринчи бўлиб эга чиққан Софьян Эл Месрар якуний зарбани ҳам ўзи амалга оширди ва гол урди. Эл Месрардан "дубль" ва Марокаш 3:1 ҳисобида етакчилик қилмоқда.

Марокаш терма жамоаси сафидаги 11 рақамли футзалчи Холид Боузид жароҳат олди. Марокашлик футзалчи паркетни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

Учрашувнинг дастлабки 14 дақиқасида Эрон 9та(4та аниқ), Марокаш эса жами 5та(3та аниқ) зарба йўллади.

13. Агапур яна қанотдан зарба йўллади. Зарба ўта ноаниқ бўлди.

11. ГООООЛЛ!!! Марокаш бурчак зарбасидан гол урди. Бурчак зарбасидан амалга оширилган пасни Софьян Эл Месрар дарвоза томон тўғрилаб юборди. Марокаш ҳисобда олдинга чиқиб олди.

11. Марокашлик футзалчи рақиб дарвозаси яқинида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ эронлик дарвозабон зарбани танаси билан тўсди.

10. Эрон тезкор қарши ҳужум амалга оширди, лекин қанотдан етказилган пасни дарвозага тўғирлайдиган футзалчи топилмади.

10. Салор Агапур ўнг қанотдан кучли зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

7. ГООООЛЛ!!! Марокаш терма жамоасининг 11 рақамли футзалчиси Холид Боузид диагонал пасни дарвозага тўғирлаб юборди ва ҳисобни тенглаштирди. Эронлик дарвозабон эса тўпни ушлаб қола олмади. Ҳисоб 1:1.

7. Марокашдан хавфли вазият. Софьян Боритенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

5. Эронлик футзалчи қоидани бузди. Марокаш фойдасига фол.

5. Муслим Оладгобад марокашлик дарвозабоннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон зарбани бартараф этди.

4. ГООООЛЛЛ!!! Муҳаммадҳусайн Дероҳшони ҳисобни очмоқда.

3. Марокашдан дастлабки самарасиз ҳужум.

2. Эронликлар шунчаки тўпга эгалик қилмоқда.

1. Эрон учрашувдаги дастлабки зарбани амалга оширди.

1. Учрашув бошланди!!!

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ишқибозлари. ЖЧ 1/8 финал доирасидаги Эрон ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

+4   
26 сен 17:32:39
bekbarsa
валверде гейде қадасан
+3   
26 сен 18:23:14
Paxtakor Toshkent
Эронни энасини курсатадиганлар хам бор эканку
+3   
26 сен 18:12:03
Bohodir Solihov
Эронни чойини ичирвоттику бу Марокаш
+2   
26 сен 19:31:16
Dima
Eron futzalda xam jirraki ekan.
+2   
26 сен 19:24:33
International
Isqirt forsla chiqib ketgani yaxshi bo'ldi
+2   
26 сен 18:47:19
Bek Asad
Stadiondan,kuzatobman Marokashga omad)
+1   
26 сен 19:36:40
Akmal Qaxorov
Eron o'zining xiylasi qurboni bo'ldimi shunda?
+1   
26 сен 19:28:30
Umid Tursunov
Zor boldi battar bosin bizi kareya bilan keliwib chov tuwurgani esdan chiqmedi jahon chempionatiga bizga bitta gol yetmagandi.....
+1   
26 сен 19:20:46
ArsaBarsa
Ikkalasi ham Brazilyaga qarshilik qilolmaydi.
Nimaga buncha jurnalist Eron Fransiya bilan bunaqa o’ynamasligi kerak edi deydi?
+1   
26 сен 18:17:44
◄█▓▒░ ♦ţσĻเδĵσฑ♦ ░▒▓█►
Eron ikkinchi taymda o'ziga kesa kerak
   
27 сен 00:11:23
Yigitali Sultonov
Umid Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zor boldi battar bosin bizi kareya bilan keliwib chov tuwurgani esdan chiqmedi jahon chempionatiga bizga bitta gol yetmagandi.....
Nimaga Eronni aybdor qilasiz tushunmayman O'zbekiston jchga chiqolmasa ayb ularda emas
   
26 сен 19:52:38
mahkis
MashaAlloh
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика