UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  16 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди Янгиликлар

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди

Бизнинг кўп йиллик қадрдонимиз, қалами ўткир журналист, севимли газетамиз «Тошкент оқшоми» Бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Исроилов кеча бу фоний дунёни тарк этибди.

Унинг профессионал маҳорати ҳақида албатта, жамоадошлари сўз айтсалар маъқул. Чунки у бу газетада узоқ йиллар бўлим бошлиғи, Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб, жамоат орасида ҳурмат ва эътибор топган эди.

Биз эса, унинг кўпгина улфатлари қаторида яна бир кичик давра қадрдонлари сифатида, унинг вафотидан ғамсиниб қолдик. Дилшод давраларда суҳбатлар тизгинини ушлаб тура олар, янги ва қизиқарли мавзулар билан суҳбатни бошқара олар, атрофдагиларнинг ёшлари ва касбларига қараб муомала ва муносабат қиларди. Ўзи жуда серқирра қизиқишлар соҳиби эди. Рубоб чалишни қотирар, мусиқий ва бадиий фильмлар тўплашга «касал» эди. Футбол оламининг билимдони, санъат олами кишиларининг чин дўсти эди. “Футбол юлдузлари” китоби муаллифи. Мамлакатимиз янги ва яқин тарихидан хабардор бўлган камсонли иқтидорлардан эди. Бу биз билганларимиз. Яна қалбида яширин қанча истеъдод ва интилишлари ҳам бўлган бўлиши керак.

Ахбор Имомхўжаев, Марат Асадуллаев, Ғуломжон Мусаев, Шоикром Исроилов сингари таниқли юртдошларимиз билан бир даврада улфатчилик килган дўстимиз Дилшод Исроилов хотираси дўстлари, улфатлари, ўртоқлари ва қадрдонлари қалбида абадий сақланади. Оллоҳим сафарингизни хайрли қилган бўлсин, дўстим!
Оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Муслимбек Йўлдошев
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика