ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади

Khoja
28 ноя 2025, 08:03
ОКМКнинг узоқ йиллик футболчилари Дилшод Аҳмадалиев ва Акрам Комилов қишда жамоани тарк этишлари мумкин.

Ҳар икки футболчи учун Суперлига 30-туридан ўрин олган "Машъал"га қарши ўйин катта эҳтимол билан олмалиқликлар сафидаги сўнггиси бўлади.

Маълумот учун, Комилов 2021 йилдан бери ОКМК сафида ҳаракат қилади. У жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборди ва Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди. Дилшод Аҳмадалиев ҳам 2021 йилдан бери олмалиқликлар сафида тўп суриб келади. У жорий мавсум Суперлиганинг барча учрашувларида майдонга тушди ва 5 та голга ассистлик қилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia