“Пахтакор” мураббийи ва футболчиси “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида нималар деди?

13 сен 2026, 17:13
Эртага Элит ОЧЛ 1-тур доирасидаги “Ал Аҳли” — “Пахтакор” ўйини бўлиб ўтади.

Баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “шерлар”да мураббий Эмилиан Карас ва ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов иштирок этди.

Карас: “Биз мусобақанинг гуруҳ босқичини бошлаётганимиздан хурсандмиз. Жиддага узоқ парвоз билан етиб келдик. Жамоамиз ўйинга яхши тайёрланди. "Ал Аҳли"нинг кучли клуб эканини биламиз. Уларнинг сафида юқори савияли футболчилар кўп. Шунга қарамай, эртага яхши ўйин намойиш этишга интиламиз. Бир мақсад сари якдил жамоага айланамиз. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз”.

Ибрагимов: “Элит Чемпионлар Лигаси гуруҳ ўйинлари бошланаётгани билан барчани табриклайман. Рақибимизни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртанги беллашув биз учун осон бўлмайди. "Ал Аҳли" жуда кучли жамоа. Лекин биз майдонда боримизни берган ҳолда ижобий натижага эришиш учун уринамиз”.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати