

"Эртанги ўйин ўзига хос катта ҳаяжон ва иштиёқ бағишлайдиган баҳслар тоифасидандир, айниқса, ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнашимизни ҳисобга олсак. Биз бу чорловни интиқлик билан кутяпмиз ва ижобий натижа қайд этишни мақсад қилганмиз.
"Пахтакор - кучли ва мураккаб рақиб, шунинг учун бизни қандай қийин синов кутиб турганини англаб турибмиз. Ўзимиз истаган натижага эришиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак бўлади.
Амалдаги чемпион сифатида биз ҳар бир ўйинга "Аҳли"дан кутиладиган даражада рақобатлашиш ва ёрқин ўйин кўрсатиш иштиёқи билан ёндашамиз. Биринчи галдаги мақсадимиз - ҳар доим ғалаба қозониш.
Клубда иш бошлаганимга бир ой бўлди. Табиийки, янги мураббийлар штаби келганда, жамоа билан биргаликда амалга оширишни ва ривожлантиришни истайдиган янги ғоялар ва фарқли ёндашувлар пайдо бўлади.
Биз ҳужумкор футбол ўйнашни, вазиятлар яратишда янада самаралироқ бўлишни ва рақиб дарвозасига кўпроқ босим ўтказишни хоҳлаймиз.
Тиғиз тақвим сабабли машғулотлар ўтказиш учун вақтимиз унчалик кўп эмас. Шунинг учун биз ўйинчилар билан ишлаш ва эътибор талаб қиладиган деталларни яхшилаш учун ҳар бир имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи ва шароитлари бор. Ҳозир бор эътиборимиз фақатгина "Пахтакор"га қаратилган ва биз яна ғалабали йўлимизга қайтишга умид қилмоқдамиз.
Умид қиламанки, мухлисларимиз жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишади. Мен футболга хос бўлган бундай эҳтиросларни яхши кўраман ва клубга келган кунимданоқ бу шиддатни ҳис қилдим. "Аҳли" мухлислари - жамоанинг 12-ўйинчиси ҳисобланади ва уларнинг қўллаб-қувватлаши жамоага улкан куч бағишлайди.
Мураббийлар ва ўйинчилар келиб-кетиши мумкин, лекин мухлисларнинг эҳтироси доим шу ерда қолади. Бу шиддат клуб ўзига хослиги ва тарихининг ажралмас қисмидир.
Клуб "Вақтлар оша биз бирга қадам ташлаймиз" деган шиор остида кучли идентификацияга асосланган ҳолда барпо этилган. Бу мен ҳам ўз ишимда акс эттиришга ҳаракат қиладиган тамойилдир, токи барчамиз бир йўналишда олдинга ҳаракат қилишда давом этайлик", деди 55 ёшли мутахассис.



