Зидан: "Италияликлар жуда яхши ўйин кўрсатишга қодир, айниқса, ҳимояда"

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2026, 19:45
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидаги Италияга қарши ўйин олдидан италияликлар билан кечган илк баҳсни (1:1) эслади.

"Италияга қарши биринчи ўйин биз учун осон кечмаганди. Италияликлар жуда яхши ўйин кўрсатишга қодир эканини биламиз, айниқса, ҳимояда. Мен "Ювентус"да тўрт ёки беш йил ўйнаганман ва италиялик мураббий учун биринчи ўринда ҳимоя, ундан кейин эса ҳужум туришини яхши биламан. Бу борада италияликлар ҳақиқатан ҳам жуда кучли", – дея Зиданнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Ўйин пайшанба, 12 ноябрь куни Миланда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 13 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да старт олади. 15 ноябрь куни эса Франция 6-тур доирасида Туркияни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›