Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда

Iskandarov Abdulaziz
15 фев 2026, 08:41
"Каттақўрғон" таркибини янги номлар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида ўтган мавсум "Андижон"да тўп тепган Абубакир Ашуров, "Хоразм" вингери Францис Нарх ва бразилиялик футболчи Майкон қатнашмоқда. Бундан ташқари Асад Беглархонов, Фирдавс Абдусалимов ҳам "Каттақўрғон" билан янги мавсумга тайёрланяпти.

Улар кеча "Металлург"га қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia