"Барселона" асосий футболчисини ёзда сотишга тайёр

2 июл 2026, 19:28
"Барселона" франциялик ҳимоячи Жюль Кундени сотишга тайёр.

Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, "Барселона" Кунде учун сўралаётган маблағни 65 миллион еврогача камайтирган. Қайд этилишича, бу нарх Франция терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати — 2026 да муваффақиятли иштирок этаётган футболчини кузатиб бораётган "Челси" ва "Ливерпуль" клубларини қониқтиради. Шу билан бирга, Кунденинг ўзи Каталония клубини тарк этишни истамаяпти. Ўтган ёзда у "Барселона" билан шартномасини молиявий шартлари яхшиланган ҳолда 2030 йилгача узайтирган эди.

Жюль Кунде "кўк-анорранглилар" сафига 2022 йилда "Севилья"дан ўтган эди. Ўшанда трансфер суммаси 50+10 миллион еврони ташкил қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport