

Аввалроқ Америка етакчиси Бостон мэри Мишель Вуга шаҳардаги тартибсизликлар туфайли бу вариантни кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилганди.
Ташкилот эса барча 16 мезбон шаҳар тўлиқ тайёр бўлишини кутаётганини таъкидлади.
"Ишончимиз комилки, мезбон шаҳарларнинг ҳар бири ўйинлар юқори савияда ўтишини ва барча талаб қилинадиган стандартларга жавоб бера олади. ФИФА учун иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлиги мутлақ устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бу масалалар давлат идоралари масъулиятида бўлиб, улар жамоат тартибини таъминлашда муҳим роль ўйнайди", – деди ФИФА вакили.
Бостон 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбон шаҳарлар қаторига киритилган. Фоксбородаги "Жилетт Стэдиум"да 7 та ўйин ўтказилиши режалаштирилган.



