

Халқаро футбол федерацияси рекорд даражадаги 15 миллиард долларлик даромадни эълон қилади. Дастлаб ташкилот раҳбарияти даромадни 11 миллиард долларга прогноз қилган эди.
Манбаларга кўра, якуний даромад асосан ўйин чипталарини сотиш ва қайта сотиш туфайли кутилганидан ошиб кетган. Чипталарни қайта сотишда ФИФА харидордан ҳам, сотувчидан ҳам 15% миқдорида комиссия олади.
Даромаднинг яна бир йирик моддаси меҳмондўстлик йўналишидаги хизматлар бўлди.



