

Унинг фикрича, финалда айнан Испания ғолиб чиқади ва бу жамоа катта устунликка эга.
"Испания ғалаба қозонади ва буни осонлик билан амалга оширади. Улар Франция билан бирга мусобақа бошиданоқ асосий фаворитлар эди.
Испания ажойиб футбол намойиш этмоқда. Бу уларнинг ДНКсида бор. Улар болалигиданоқ шу услубда ўйнаб катта бўлишади.
Аргентина ҳам бу Жаҳон чемпионатида жуда яхши иштирок этди. Улар қийинчиликларни енгиб ўтишни биладиган, ҳақиқий жанговор руҳга эга жамоа. Аммо Испания жуда яхши шаклланган. Футболчилар ҳар бир вазиятда нима қилиш кераклигини аниқ билади", - деди Роналдо.
ЖЧ–2026 финали бугун, 19 июль куни бўлиб ўтади. Унда Испания ва Аргентина терма жамоалари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри яқинидаги Ист-Рутерфордда жойлашган "Метлайф" стадионида бош соврин учун баҳс олиб боради.



