ФИФА Инфантино 2027 йилги сайловда иштирок этишини тасдиқлади

Sherzod Nurmatov
7 сен 2026, 13:35
Жанни Инфантино 2027 йилда бўлиб ўтадиган Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президентлиги сайловида қатнашиш ниятида, дея хабар бермоқда журналист Роб Харрис.

"ФИФА президенти 2027 йилги сайловда қайта ўз номзодини қўйишини маълум қилганди. Албатта, ҳеч нарса ўзгармаган. Жаноб Инфантино қайта сайланиш учун курашади", – дея ташкилот вакилининг сўзларини келтиради Харрис.

56 ёшли Инфантино 2016 йилдан буён ФИФА президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. Ўшанда у ташкилот раҳбари учун навбатдан ташқари сайловда ғалаба қозонган, шундан сўнг яна икки марта муқобил номзодларсиз қайта сайланган эди.

ФИФА президентининг навбатдаги сайлови 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/RobHarris