Фидойи инсон хотирасини ёдлаб
10 май 2017 13:16
Янгиликлар
Фидойи инсон хотирасини ёдлаб
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан уюштирилган мазкур хотира турнири икки босқичда ташкил этилди. Хусусан, дастлабки босқичда 19 та жамоа майдонга тушди. Улар орасидан омадли етти жамоа иккинчи босқичда учрашувларни давом эттирди.
Қизғин кечган ўйинлар натижасига кўра, Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи(директории Ш. Рузматова) жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Урганч политехника ва компьютер технологиялари коллежининг мини футболчилари иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби вакилларига учинчи ўрин насиб қилди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф. Балтаев ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қизғин қутлаб, тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлади.
Бахтиёр ХУДАЙБЕРГАНОВ,

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар