Ферран Торрес "Барселона"ни тарк этмоқда

8 авг 2026, 22:15
"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес клубини ўзгартиради.

Ҳужумчи ПСЖга ўтиш арафасида. Парижликлар испанлар билан трансфер суммасини келишиб олишди. Франция клуби Торрес учун тахминан 50 миллион евро тўлайди.

Футболчининг ўзи ҳам ПСЖ билан келишиб олди. Ҳужумчи тўрт мавсумга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолайди.

Ферран Торрес “Барселона”га “Манчестер Сити”дан ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: marca.com