UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртага ҳамма 100 фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Мухлисларни хурсанд қиламиз"  3 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  5 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  4 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия билан дуранг ёмон натижа ёмонмас? Португалия билан ҳатто Германия каби жиддий жамоалар ҳам ҳисоблашишга мажбур. Улар бизнинг футболимизни ва юлдузларимизни яхши билишади. Шу билан бирга, улар бизни мағлуб этамиз деб ўйлаши мумкин, аммо дунёда ҳеч ким ҳозирда Португалия турнирда қолиб кетади деб айтмайди. Германия фантастик жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, учрашувларда устунлик намойиш этишади ва тўпга эгалик қилишади. Аммо мен Германиядан қўрқмайман. Биз уларнинг футболчиларини ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишга қатъий қарор қилдикми, албатта бунга эришамиз.

Венгрияга қарши яхши футбол намойиш этдик — яхши ҳужумлар ташкил қилдик, дарвозамизни ҳимоя қила олдик, рақибга босим ўтказдик, имкониятлар яратдик. Германия ҳам Францияга қарши яхши ўйин ўтказди, эслатишим мумкин, французлар амалдаги жаҳон чемпионлари. Немислар фақат автогол натижасида гол ўтказиб юборишди, якуний ҳисоб ўйиннинг тўлиқ суратини акс эттирмади. Шанба куни биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, ғолиб чиқишимизга ишонамиз, ушбу баҳснинг калити қўлимизда.

Мен нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани рағбатлантиришим керак. Роналду биз билан эканлиги жуда яхши, биз у билан фахрланамиз, аммо у якка ўзи ғалаба қозона олмайди. Жамоавий ўйин бизнинг кучимиз бўлиши керак, биз чин юракдан ўйнашимиз керак", — дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Германия тўқнашуви 19 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика