Федерико Вальверде: "Энди рақибларимиз бизни кўпроқ ҳурмат қилишади"
24 ноя 2023 13:09
Янгиликлар
Федерико Вальверде: "Энди рақибларимиз бизни кўпроқ ҳурмат қилишади"
Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси жамоасининг сўнгги ўйинлари ҳақида гапирди.
Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг фикрича, "селесте"нинг сўнгги ўйинлари рақибларнинг жамоага бўлган муносабатини ўзгартиради.
"Биз эндигина саёҳатимизни бошладик. Лекин энди майдонда кўрсатганимиз ва ўйинимиз савиясидан кейин рақибларимиз бизни кўпроқ ҳурмат қилишади. Биз давом этмоқчимиз, чунки ҳали кўп муҳим вазифаларни бажаришимиз керак. Биз қониқмаяпмиз ва янада кўпроғини истаймиз", – деди Вальверде.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйинларида Бразилия, Аргентина ва Боливия терма жамоаларини бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан мағлуб этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар