

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 ўйинларининг ҳар бир таймида жамоаларга сув ичиш учун бир марталик уч дақиқали танаффус берилади.
Танаффус таймларнинг қоқ ўртасида амалга оширилади.
Ушбу ташаббус барча томонлар, жумладан ФИФА тиббий хизмати томонидан қўллаб-қувватланди. Бу чора футболчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ФИФАда таъкидланганидек, жамоалар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида танаффуслар об-ҳаво ёки ҳарорат шароитларига боғлиқ бўлмайди.
Танаффуслар пайтида ўйин вақти тўхтатилмайди, аммо ҳар бир тайм якунида бунинг учун уч дақиқа вақт қўшиб берилади.



