Фақат биргина “Манчестер Юнайтед” футболчиси Онана муваффақиятсизликка учраганидан кейин уни қўллаб-қувватлади

Оқил Абдубарноев
30 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Алтай Байиндир "Галатасарой" билан ўйинда муваффақиятсизликка учраган ҳамкасби Андре Онанани қўллаб-қувватлади.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди. Бу натижа МЮнинг ҳолатини ёмонлаштирди ва жамоанинг плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, финал ҳуштаги янграганидан сўнг бутун жамоадан фақат Байиндир Онананинг олдига борган ва шеригини қўллаб-қувватлаган.

Жорий мавсум Онана барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 33 та гол ўтказиб юборди ва 7 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Telegraph