Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?

Iskandarov Abdulaziz
7 сен 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага CAFA Nation's Cup-2025 турнирининг финал учрашувида Эронга қарши майдонга чиқади.

"Оқ бўрилар" шу кунга қадар форслар билан мезбон мақомида 10 маротаба тўқнаш келган. Бу учрашувларда 3 та дуранг ва 7 та Эроннинг ғалабаси қайд этилган. Жамоаларнинг Тошкентдаги охирги 2 та учрашуви 2:2 ва 0:0 ҳисоби билан якунланган. Ҳамюртларимиз рақибига бу ўйинларда рақибига 3 та гол урган ва 13 та гол ўтказган.


10.10.2024. Ўзбекистон - Эрон 0:0

21.11.2023. Ўзбекистон - Эрон 2:2

20.06.2023. Ўзбекистон - Эрон 0:1

08.10.2020. Ўзбекистон - Эрон 1:2

11.09.2018. Ўзбекистон - Эрон 0:1

06.10.2016. Ўзбекистон - Эрон 0:1

11.06.2015. Ўзбекистон - Эрон 0:1

03.06.2012. Ўзбекистон - Эрон 0:1

05.09.2009. Ўзбекистон - Эрон 0:0

14.12.1998. Ўзбекистон - Эрон 0:4


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia